Zamin.uz
Ҳиндистон ҳукумати мамлакат ҳудудида Telegram мессенжерига киришни вақтинча чеклаш ҳақида қарор қабул қилди.
Мазкур чора тиббиёт олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари пайтида юзага келиши мумкин бўлган фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида амалга оширилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Мамлакат Таълим вазирлиги баёнотига кўра, блокировка 22-июнга қадар давом этади. Ҳукумат ушбу платформадан абитуриентларни алдаш ва имтиҳон саволларини ноқонуний тарқатишда фойдаланилаётганидан хавотирда.
Мазкур қарор Ҳиндистон ахборот технологиялари тўғрисидаги қонунининг қатъий бандларига мувофиқ қабул қилинган бўлиб, у давлат суверенитети ва яхлитлигини ҳимоя қилиш мақсадида онлайн ресурсларни чеклаш ҳуқуқини беради.
To‘liq maqolani o‘qing