Андижонда тош портлатилиши: катта чанг кўтарилиши аҳолида хавотир уйғотди

Zamin.uz

Андижон вилоятида цемент заводи томонидан олиб борилаётган портлатиш ишлари ортидан катта миқдорда чанг кўтарилиши кузатилмоқда. Ушбу ҳолат маҳаллий аҳоли орасида жиддий хавотир ва норозиликларга сабаб бўлган.

Kun.uz'га Хўжаобод тумани Имом ота қишлоғи аҳолиси мурожаат қилиб, қишлоқ яқинида деярли кунора портлатиш ишлари амалга оширилаётганини маълум қилган.

Уларнинг айтишича, ҳар бир портлатишдан сўнг ҳудудни қалин чанг қоплаши одатий ҳолга айланган.

Маҳаллий аҳолининг таъкидлашича, кучли портлаш овози ва ундан кейин ҳавога кўтарилаётган чанг булутлари нафақат атроф-муҳитга, балки инсон саломатлигига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish