Zamin.uz
Транспорт вазирлиги ва «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш сифати устидан назоратни кучайтириш мақсадида рейд тадбирларини бошлади.
Маълум қилинишича, брутто-контракт тизими доирасида пойтахт жамоат транспортида белгиланган қулайлик ва хизмат кўрсатиш стандартларига риоя этилиши текширилмоқда.
Назорат тадбирлари давомида автобуслардаги кондиционерлар ишлаши ва салондаги ҳарорат кўрсаткичларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Белгиланган талабларга кўра, ёз мавсумида автобус салонидаги ҳарорат +26 даража атрофида сақланиши лозим. Текширувлар тўғридан-тўғри йўналишларда ҳамда охирги бекатларда ўтказилмоқда.
To‘liq maqolani o‘qing