Тошкент автобусларида кондиционерлар текширила бошланди

1 дақиқа ўқиш78
Тошкент автобусларида кондиционерлар текширила бошланди

Транспорт вазирлиги ва «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш сифати устидан назоратни кучайтириш мақсадида рейд тадбирларини бошлади.

Маълум қилинишича, брутто-контракт тизими доирасида пойтахт жамоат транспортида белгиланган қулайлик ва хизмат кўрсатиш стандартларига риоя этилиши текширилмоқда.

Назорат тадбирлари давомида автобуслардаги кондиционерлар ишлаши ва салондаги ҳарорат кўрсаткичларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Белгиланган талабларга кўра, ёз мавсумида автобус салонидаги ҳарорат +26 даража атрофида сақланиши лозим.

Текширувлар тўғридан-тўғри йўналишларда ҳамда охирги бекатларда ўтказилмоқда.

Шу билан бирга, ҳайдовчилар билан брутто-контракт талаблари ва уларни бузганлик учун жавобгарлик юзасидан тушунтириш ишлари олиб бориляпти.

Янги баҳолаш тизимига кўра, автопаркларга тўланадиган маблағлар фақат босиб ўтилган масофага эмас, балки салон тозалиги, техник созлик ва ҳарорат меъёрларига риоя қилинишига ҳам боғлиқ бўлади.

Мутасаддиларнинг билдиришича, мониторинг ишлари доимий асосда давом эттирилади ва аниқланган камчиликлар ташувчи корхоналарнинг молиялаштирилишига бевосита таъсир кўрсатади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?