Zamin.uz
“Сўнгги бор ёхуд Кечир 2” сериалининг бош қаҳрамонларидан бири — актриса Гуласал Раҳмонова ўзига берилган қизиқарли саволларга самимий жавоб берди.
Актрисадан “Ҳали ҳаётда қайнона бўлмай туриб, сериалда қайнона ролини ўйнаш қийин бўлмаяптими?” деб сўралганда, у бошида бу образни гавдалантириш осон кечмаганини тан олди. “Дастлаб бироз қийналдим.
Чунки ҳали ҳаётда қайнона бўлмаганман. Аммо режиссёримиз ва ҳамкасб актёрлар ёрдамида аста-секин ролга киришга ҳаракат қилдим. Шу орқали қайнона қандай бўлиши кераклиги ҳақида ҳам кўп нарсани ўргандим”, — дейди актриса.
Суҳбат давомида ундан сериалдаги яна бир қаҳрамон ҳақида ҳам сўрашди. “Фильмда сизга доим ақл ўргатиб турадиган 'синглингиз' бор. Кўпчилик сизларни опа-сингилга ўхшатади.
To‘liq maqolani o‘qing