Ҳаётда қайнона бўлмай қайнона ролини ўйнаган актриса кутилмаган ҳақиқатни айтди

Ҳаётда қайнона бўлмай қайнона ролини ўйнаган актриса кутилмаган ҳақиқатни айтди
Қисқача

“Сонгги бор ёхуд Кечир 2” сериалининг бош қаҳрамонларидан бири Гуласал Раҳмонова ҳаётда ҳали қайнона бўлмагани учун дастлаб бу образни гавдалантиришга қийналганини айтди. Актриса режиссёр ва ҳамкасбларининг ёрдами билан ролга киришиб, қайнона қандай бўлиши кераклигини ўрганганини таъкидлади.

“Сўнгги бор ёхуд Кечир 2” сериалининг бош қаҳрамонларидан бири — актриса Гуласал Раҳмонова ўзига берилган қизиқарли саволларга самимий жавоб берди.

Актрисадан “Ҳали ҳаётда қайнона бўлмай туриб, сериалда қайнона ролини ўйнаш қийин бўлмаяптими?” деб сўралганда, у бошида бу образни гавдалантириш осон кечмаганини тан олди.

“Дастлаб бироз қийналдим. Чунки ҳали ҳаётда қайнона бўлмаганман. Аммо режиссёримиз ва ҳамкасб актёрлар ёрдамида аста-секин ролга киришга ҳаракат қилдим. Шу орқали қайнона қандай бўлиши кераклиги ҳақида ҳам кўп нарсани ўргандим”, — дейди актриса.

Суҳбат давомида ундан сериалдаги яна бир қаҳрамон ҳақида ҳам сўрашди. “Фильмда сизга доим ақл ўргатиб турадиган 'синглингиз' бор. Кўпчилик сизларни опа-сингилга ўхшатади. Сиз бунга нима дейсиз?” деган саволга Гуласал Раҳмонова шундай жавоб берди:

“Ҳа, кўпчилик шундай дейди. Ҳатто 'бу синглингизни қиладиган иши, уйи йўқми?' деб ҳам сўрашади. Аслида биз опа-сингил эмасмиз, шунчаки ҳамкасблармиз. Аммо ташқи ўхшашлигимиз сабаб кўпчилик бизни опа-сингил деб ўйлайди”.

Актриса суҳбат давомида сериалдаги энг таъсирли саҳналардан бири ҳақида ҳам тўхталди. Унга кўра, сценарийда биринчи келини образининг ўлдирилиши уни ҳам бефарқ қолдирмаган.

“Гарчи бу кино бўлса-да, ўша келин ролини ижро этган актрисага жуда ўрганиб қолган эканман. Меҳр қўйганим учун ҳозиргача алоқамиз узилмаган. Тез-тез кўришиб турамиз, бир-биримизни ҳурмат қиламиз ва ҳатто бошқа лойиҳаларда ҳам бирга ишлаяпмиз. Баъзи томошабинлар 'шу келинни ўлдиргани учун бу сериални кўрмаймиз' дейишади, лекин барибир томоша қилишмоқда”, — дея кулиб қўшимча қилди у.

Актрисанинг самимий жавоблари мухлислар орасида илиқ фикрлар ва қизиқиш уйғотмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар