Zamin.uz
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова “Бугун” дастуридаги суҳбатида санъаткорлар ва маданият ходимлари учун яратилаётган имкониятлар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Хонанданинг таъкидлашича, санъаткор деганда фақат машҳур қўшиқчиларни эмас, балки мусиқачилар, шоирлар, рассомлар ва режиссёрларни ҳам тушуниш керак.
“Санъаткор деганда фақат Юлдуз Усмонова, Насиба Абдуллаева ёки Муниса Ризаевани эмас, балки бошқа ижодкорларни ҳам кўриш лозим. Давлатимиз санъаткорларга катта имкониятлар яратиб бермоқда”, — деди у.
Шунингдек, у халқ артистлари учун яратилган қулайликларга ҳам тўхталиб ўтди. Хонандага кўра, улар учун махсус ВИП зоналар ташкил этилгани ҳам катта эътибор ифодасидир. “Буни Аллоҳ муборак қилсин.
To‘liq maqolani o‘qing