Юлдуз Усмонова санъаткорлар учун яратилган имтиёзлар ҳақида очиқ гапирди

Юлдуз Усмонова санъаткорлар учун яратилган имтиёзлар ҳақида очиқ гапирди

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова “Бугун” дастуридаги суҳбатида санъаткорлар ва маданият ходимлари учун яратилаётган имкониятлар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Хонанданинг таъкидлашича, санъаткор деганда фақат машҳур қўшиқчиларни эмас, балки мусиқачилар, шоирлар, рассомлар ва режиссёрларни ҳам тушуниш керак.

“Санъаткор деганда фақат Юлдуз Усмонова, Насиба Абдуллаева ёки Муниса Ризаевани эмас, балки бошқа ижодкорларни ҳам кўриш лозим. Давлатимиз санъаткорларга катта имкониятлар яратиб бермоқда”, — деди у.

Шунингдек, у халқ артистлари учун яратилган қулайликларга ҳам тўхталиб ўтди. Хонандага кўра, улар учун махсус ВИП зоналар ташкил этилгани ҳам катта эътибор ифодасидир.

“Буни Аллоҳ муборак қилсин. Президентимиздан Аллоҳ рози бўлсин. Гапларимиз ерда қолмаяпти. Аммо фақат қуруқ миннатдорчилик билан иш битмайди”, — дея қўшимча қилди санъаткор.

Юлдуз Усмонова айрим ижодкорларнинг турмуш шароитига ҳам эътибор қаратди. Унинг айтишича, ҳали ҳам уй-жой муаммоси билан яшаётган, оиласи билан ижарада кун кечираётган санъаткорлар бор.

“Шундай ижодкорлар учун ҳам имкониятлар яратилмоқда. Агар улар ипотека асосида уй олса, харажатнинг 50 фоизини давлат қоплаб бериши режалаштирилган. Бу жуда катта ёрдам”, — деди у.

Хонанданинг ушбу фикрлари ижтимоий тармоқларда ҳам кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар