Россиялик шарҳловчи Ўзбекистон терма жамоаси имкониятини юқори баҳолади

Zamin.uz

Шимолий Америка яшил майдонларини ўз домига олган футбол бўйича ЖЧ-2026 мусобақаси айни кунларда дунёнинг энг таниқли спорт экспертлари ва шарҳловчилари диққат марказида турибди.

Хусусан, айни пайтда мундиал воқеаларини бевосита воқеа жойидан ёритиш учун Мексикада бўлиб турган россиялик машҳур ва тажрибали спорт шарҳловчиси Александр Шмурнов ҳам ушбу глобал турнирдаги ўзининг ижодий юришини афсонавий “Ацтека” стадионидан бошламоқда.

Эътиборлиси, эксперт ушбу маҳобатли аренада ўз тарихий дебютини ўтказадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва унинг Жаҳон чемпионатидаги имкониятлари ҳақида тўхталиб, ўз таҳлилларини ўртоқлашди.

“Абдуқодир Ҳусанов — дунёнинг энг кучли ҳимоячиси!” Таниқли шарҳловчи ўз чиқиши давомида “Манчестер Сити” клуби сафида инглиз ва дунё футболида ўз сўзини айтишга улгурган ўзбек футболи тарбияланувчиси Абдуқодир Ҳусановни алоҳида эътироф этди.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish