Foundation Alloy металлургия соҳасида инқилоб қилмоқда: Металлар энди эритилмайди

Zamin.uz

Инсоният металл қотишмаларини тайёрлашда бронза давридан бери деярли бир хил усулдан фойдаланиб келади: турли металлар бир идишда эритилади ва янги, мустаҳкамроқ материал ҳосил бўлгунча аралаштирилади.

Бироқ Foundation Alloy стартапи бу анъанавий ёндашувни бутунлай ўзгартирувчи янги технологияни тақдим этди. Компания металларни эритиш ўрнига, уларни махсус усулда "уриб" бирлаштириш технологиясини ишлаб чиқди.

Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

TechCrunch нашрига берган интервюсида Foundation Alloy асосчиси ва бош директори Жаке Гуглиннинг таъкидлашича, уларнинг усули металл кукунлари зарраларини бир-бирига уриш орқали янги хусусиятларга эга материаллар яратишга асосланган.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish