Zamin.uz
Elon Musk бошқарувидаги SpaceX компанияси технология оламини ларзага келтирувчи янги келишув ҳақида маълум қилди.
Компания дастурлаш учун сунъий интеллект воситаларини ишлаб чиқувчи Cursor стартапини 60 миллиард долларлик акциялар эвазига сотиб олишга рози бўлди.
Ушбу стратегик қадам SpaceX ўзининг тарихий IPO (акцияларни биринчи марта очиқ савдога чиқариш) жараёнини якунлаганидан бир неча кун ўтиб амалга оширилди. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Ушбу битим SpaceX таркибидаги сунъий интеллект бўлинмасини кучайтиришга қаратилган. Таъкидлаш жоизки, мазкур бўлинма жорий йил бошида Elon Muskнинг xAI компанияси билан бирлашиши натижасида шаклланган эди.
To‘liq maqolani o‘qing