Zamin.uz
Meta корпорациясига тегишли бўлган Threads ижтимоий тармоғи ўз ривожланишида янги босқичга кўтарилди. Компаниянинг расмий маълумотларига кўра, платформанинг ойлик фаол фойдаланувчилари сони 500 миллион нафардан ошди.
Ушбу кўрсаткич Threads тармоғининг ўзининг асосий рақобатчиси бўлган Х (собиқ Twitter) платформаси билан жиддий кураш олиб бораётганини яна бир бор тасдиқлади. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Муваффақиятли статистика билан бир қаторда, Threads фойдаланувчилар учун бир қатор янги имкониятларни ҳам эълон қилди. Улардан энг асосийси — "Ёур Алго" деб номланган воситадир.
Бу функция фойдаланувчиларга ўз тасмаларидаги контентни шахсан назорат қилиш имконини беради.
To‘liq maqolani o‘qing