Zamin.uz
Полшада яшаб келган россиялик рассом ва акционист Семён Скрепецкий (Роберт Кузовков) отиб ўлдирилди. Маълумотларга кўра, ҳодиса Бяла-Подляска шаҳрида содир бўлган.
Номаълум шахс рассомга автотураргоҳ ҳудудида яқин масофадан бир неча марта ўқ узган. Воқеа жойига етиб келган шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олмаган.
Ҳодисадан сўнг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар кенг кўламли қидирув ишларини бошлади. Дастлабки маълумотларга кўра, жиноятда икки нафар шахс иштирок этган бўлиши мумкин.
Айрим хабарларда гумонланувчилардан бири Беларусь фуқароси экани ва қўлга олингани айтилмоқда.
To‘liq maqolani o‘qing