Путин ва Лукашенко карикатуралари муаллифи бўлган россиялик машҳур рассом отиб ўлдирилди

1 дақиқа ўқиш532
Путин ва Лукашенко карикатуралари муаллифи бўлган россиялик машҳур рассом отиб ўлдирилди

Полшада яшаб келган россиялик рассом ва акционист Семён Скрепецкий (Роберт Кузовков) отиб ўлдирилди.

Маълумотларга кўра, ҳодиса Бяла-Подляска шаҳрида содир бўлган. Номаълум шахс рассомга автотураргоҳ ҳудудида яқин масофадан бир неча марта ўқ узган.

Воқеа жойига етиб келган шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олмаган. Ҳодисадан сўнг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар кенг кўламли қидирув ишларини бошлади.

Дастлабки маълумотларга кўра, жиноятда икки нафар шахс иштирок этган бўлиши мумкин. Айрим хабарларда гумонланувчилардан бири Беларусь фуқароси экани ва қўлга олингани айтилмоқда.

Семён Скрепецкий Владимир Путин, Александр Лукашенко ва бошқа сиёсий арбобларга бағишланган карикатуралари билан танилган эди. У 2021 йилдан бери Полшада яшаб келаётганди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?