Шавкат Мирзиёев Албания раҳбарини расмий маросим билан кутиб олди (фото)

Zamin.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Албаниянинг олий мартабали меҳмонини расмий кутиб олиш маросимида иштирок этди.

Президент Матбуот хизмати хабарига кўра, маросим давлат раҳбарлари учрашувларига хос юқори даражадаги расмийлик ва самимий муҳитда ташкил этилди. Қароргоҳ олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди.

Майдон Ўзбекистон ва Албания давлат байроқлари билан безатилди. Маросимда ҳар икки мамлакат расмий делегациялари вакиллари ҳам иштирок этди.

Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий кутиб олиб, уни шоҳсупага таклиф қилди. Шундан сўнг ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Албания давлат мадҳиялари янгради.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish