Zamin.uz
Пойтахтимизда ниҳоятда юқори кўтаринкилик ва халқаро қизиқиш билан давом этаётган Тошкент халқаро инвестиция форуми (ТХИФ-2026) доирасида Ўзбекистон иқтисодиётининг келажагини белгилаб берувчи тарихий ва мега-молиявий келишувлар изчил амалга оширилмоқда.
Ана шундай улуғвор воқеалардан бири сифатида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШнинг юқори технологияли саноат тармоқларига миллиардлаб сармоя киритаётган машҳур глобал гиганти — «Air Products» компаниясининг бош ижрочи директори Эдуардо Менезесни олий даражада қабул қилди.
Учрашувда икки томонлама ўзаро манфаатли, стратегик ҳамкорлик ришталарини тубдан кенгайтириш ва янги босқичга олиб чиқиш масалалари атрофлича ва қизғин муҳокама қилинди.
60 миллиард долларлик жаҳон гиганти Ўзбекистон саноати мададкори АҚШнинг «Air Products» корпорацияси саноат газларини ишлаб чиқариш ва уларни бутун дунёга узлуксиз етказиб бериш бўйича сайёрамизнинг энг етакчи ва қудратли трансмиллий компанияларидан бири ҳисобланади.
To‘liq maqolani o‘qing