Zamin.uz
Археологлар Амазонка чангалзорларида илм-фанга аввал номаълум бўлган қадимий цивилизация изларини аниқлади.
Улкан мегаполис ўн минглаб квадрат километрга чўзилган бўлиб, у испанлар, асттеклар ва майя цивилизациялари пайдо бўлишидан анча олдин вужудга келган. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.
Олимлар Боливия дарё водийсидаги қалин ўрмонлар остида қадимий иншоотлар борлигини анчадан бери тахмин қилиб келган. Бироқ ҳудуднинг мураккаблиги сабабли бу ерни тўлиқ ўрганиш қийин бўлган.
Самолётдан олинган тасвирларда ҳам фақат яшил ўрмон кўринган. 2025 йилда Боливия, Эквадор ва АҚШ олимлари махсус лазерли сканер — лидар ёрдамида ҳудудни текширди.
To‘liq maqolani o‘qing