6,3 магнитудали зилзила Хитойда ваҳима уйғотди

Zamin.uz

Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Синхай провинциясида кучли ер силкиниши қайд этилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, табиий офат оқибатида камида бир киши ҳалок бўлган, яна бир неча фуқаро турли даражада жароҳат олган.

Маълум қилинишича, зилзила 16 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 17:06 атрофида содир бўлган. Мутахассислар ер силкиниши кучини 6,3 магнитуда деб баҳоламоқда.

Зилзила ўчоғи Ҳайси округидаги тоғли ҳудудда, тахминан 10 километр чуқурликда жойлашган.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish