6,3 магнитудали зилзила Хитойда ваҳима уйғотди

1 дақиқа ўқиш780
6,3 магнитудали зилзила Хитойда ваҳима уйғотди

Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Синхай провинциясида кучли ер силкиниши қайд этилди. Дастлабки маълумотларга кўра, табиий офат оқибатида камида бир киши ҳалок бўлган, яна бир неча фуқаро турли даражада жароҳат олган.

Маълум қилинишича, зилзила 16 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 17:06 атрофида содир бўлган. Мутахассислар ер силкиниши кучини 6,3 магнитуда деб баҳоламоқда. Зилзила ўчоғи Ҳайси округидаги тоғли ҳудудда, тахминан 10 километр чуқурликда жойлашган.

Кучли тебранишлардан сўнг зилзила марказига яқин ҳудудлардаги кўмир конларида меҳнат қилаётган ишчилар зудлик билан хавфсиз жойларга кўчирилди. Айни пайтда масъул идоралар етказилган зарар ва жабрланганлар сонини аниқлаш ишларини давом эттирмоқда.

Қутқарув хизматлари вайроналар остида қолиб кетган бўлиши мумкин бўлган фуқароларни излашга киришган. Шу билан бирга, мутахассислар кўчки ва бошқа иккиламчи табиий офатлар юзага келиш эҳтимолини ҳам баҳоламоқда.

Хитойнинг тегишли идоралари фавқулодда чора-тадбирларни ишга туширган. Асосий зилзиладан кейин бир нечта такрорий ер силкинишлари ҳам кузатилган бўлиб, улардан энг кучлисининг магнитудаси 4,9 баллни ташкил этган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?