Zamin.uz
Ўзбекистон маданияти ва мақом санъати оғир йўқотишга учради. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, профессор, таниқли мақом хонандаси ва устоз санъаткор Хадия Юсупова 88 ёшида вафот этди.
Мазкур қайғули хабарни Ўзбек миллий мақом санъати маркази маълум қилди.
Узоқ йиллар давомида миллий мусиқа ва мумтоз қўшиқчилик санъати ривожига беқиёс ҳисса қўшган санъаткорнинг вафоти мухлислари ва шогирдларини чуқур қайғуга солди.
Хадия Юсупова 1938 йил сентябрь ойида Наманган шаҳрида таваллуд топган. У болалигиданоқ санъатга меҳр қўйиб, жуда эрта ёшдан қўшиқ ижро этишни бошлаган.
To‘liq maqolani o‘qing