Эбола вируси 30 кунда Европа ва Осиёга етиши мумкин

Zamin.uz

Япониялик олимлар томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, Африкада Эбола вирусини юқтирган шахслар 30 кун ичида Европа ва Осиёдаги йирик аэропортларга етиб бориши мумкин. Бу ҳақда Известия газетаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, тадқиқот Конго Демократик Республикаси ва Угандадан амалга оширилиши мумкин бўлган авиақатновлар таҳлилига асосланган.

Олимлар эҳтимолий йўналишлар орқали вирус ташувчилар халқаро транспорт марказларига кириб бориши мумкинлигини таъкидламоқда.

Ҳисоб-китобларга кўра, энг юқори хавф Белгия (92%), Франция (91%), Бирлашган Араб Амирликлари (88%) ва Туркия (86%) давлатларига тўғри келади.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish