Zamin.uz
Шу йилнинг 27-июн куни Ер сайёраси яқинидан 152637 (1997 НК1) рақамли улкан астероид учиб ўтади. NASA маълумотларига кўра, бу ушбу осмон жисмининг сўнгги 400 йил ичида Ерга энг яқин масофага келишидир.
Астероид сайёрамиздан тахминан 2,57 миллион километр узоқликда ўтади, бу Ер ва Ой ўртасидаги масофадан 6,5 баравар кўпдир. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Гарчи ушбу объект астрономлар томонидан "потенциал хавфли" тоифасига киритилган бўлсак-да, мутахассислар хавотирга ўрин йўқлигини таъкидламоқда.
Бундай мақом орбитаси Ерга нисбатан яқин бўлган барча йирик осмон жисмларига берилади.
To‘liq maqolani o‘qing