Zamin.uz
Электромобиллар ишлаб чиқарувчи Америка бренди Rivian ўзининг энг кутилган Р2 русумли йўлтанламас автомобилларини етказиб беришни бошлаганидан бир ҳафта ўтиб, йирик қисқартиришларни эълон қилди.
Компания юзлаб ходимлар билан хайрлашишга қарор қилган, бу эса бренднинг бўлажак режалари ва молиявий барқарорлиги борасидаги саволларни келтириб чиқармоқда. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
TechCrunch нашрининг хабар беришича, ушбу қисқартиришлар компаниянинг умумий ишчи кучининг тахминан 2 фоизидан камроғини ташкил этади.
Rivian раҳбарияти бу қадамни иш самарадорлигини ошириш ва бизнесни янада фойдалироқ миқёсга олиб чиқиш учун зарур бўлган стратегик қайта қуриш деб атади.
To‘liq maqolani o‘qing