Zamin.uz
Индонезияда 16 июнь куни 6,7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Асосий ер силкинишидан кейин кетма-кет бир нечта кучли такрорий зилзилалар ҳам кузатилди. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.
Ерости тебранишлари Марказий Сулавеси провинциясининг маъмурий маркази ҳисобланган Палу шаҳрида бир дақиқадан ортиқ давом этган кучли силкинишларни келтириб чиқарди.
Мазкур шаҳарда қарийб 400 минг нафар аҳоли истиқомат қилади. Дастлабки маълумотларга кўра, зилзила оқибатида айрим ҳудудларда вайронагарчиликлар юз берган.
Бир қатор биноларда ёриқлар пайдо бўлган, Сиги округи маъмурий биносининг том қисми қулаб тушган. Шунингдек, маҳаллий университет биноларидан бири ҳам шикастланган.
To‘liq maqolani o‘qing