Синдаров Мадаминовнинг ғалабасини ҳақиқий мўъжиза деб атади

Zamin.uz

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров Тошкентда бўлиб ўтган нуфузли UzChess Cup мусобақасида ғолибликни қўлга киритган ҳамюрти Мухиддин Мадаминов ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

Sports.kz хабарига кўра, Синдаров Мадаминовнинг сўнгги йиллардаги жадал ўсиши, меҳнатсеварлиги ва шахматдаги ўзига хос йўлини алоҳида таъкидлаган.

UzChess Cup мусобақаси якунида Мухиддин Мадаминов 9 имкониятдан 5,5 очко жамғариб, биринчи ўринни эгаллади.

У қўшимча кўрсаткичлар бўйича ҳамюрти Шамсиддин Воҳидов ва россиялик машҳур гроссмейстер Ян Непомнящийни ортда қолдирди. Бу натижа ўзбек шахмати учун яна бир катта эътироф бўлди.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish