Zamin.uz
АҚШнинг Dell технологик гиганти Computex 2026 кўргазмасида тақдим этган ХПС 13 ДX13260 ноутбуки Европа бозорларида сотувга чиқди.
Дастлаб Apple компаниясининг ҳамёнбоп MacBook Neo моделига муносиб ва арзон рақобатчи сифатида эълон қилинган ушбу қурилма, амалда харидорлар кутганидан анча юқори нархда баҳоланди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
ixbt.com маълумотига кўра, Dell янги ноутбук учун 700 доллар атрофида нарх белгиланишини вада қилган эди. Бироқ Европа дўконларида ХПС 13 ДX13260 модели учун 1050 евро (тахминан 1220 доллар) миқдорида нарх белгиланди.
Бу кутилганидан деярли икки баравар қиммат деганидир. Гарчи Европадаги нархлар солиқлар билан ҳисобланган бўлса-да, АҚШ ва Европа бозорлари ўртасидаги бундай улкан фарқ экспертларни ҳайрон қолдирди.
To‘liq maqolani o‘qing