Zamin.uz
Тошкент шаҳрида содир бўлган оғир йўл-транспорт ҳодисаси уч нафар инсоннинг ҳаётига нуқта қўйди. Мудҳиш тўқнашув пойтахтнинг Учтепа тумани ҳудудида жойлашган чорраҳалардан бирида рўй берган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса 16 июнь куни соат 03:10 атрофида Тошкент ҳалқа автомобиль йўлида содир бўлган.
Lacetti русумли автомобил ҳайдовчиси чорраҳада чап томонга бурилиш вақтида қарши йўналишда ҳаракатланаётган BYD билан тўқнашган. Текширувлар давомида BYD автомобилини вояга етмаган шахс бошқариб келгани маълум бўлди.
Айтилишича, у ҳали ҳайдовчилик гувоҳномасини олмаган бўлган.
To‘liq maqolani o‘qing