Anthropic ва Трамп маъмурияти ўртасидаги зиддият компания даромадини оширмоқда

Zamin.uz

Сунъий интеллект соҳасидаги етакчи лабораториялардан бири бўлган Anthropic компанияси АҚШ ҳукумати билан юзага келган сиёсий зиддиятларга қарамай, бизнес бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлашда давом этмоқда.

Ramп таҳлилий платформаси маълумотларига кўра, компания май ойи якунларига кўра корпоратив мижозларнинг харажатлари бўйича илк бор ўзининг асосий рақобатчиси — OpenAI лабораториясини ортда қолдиришга муваффақ бўлди.

Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради. Ҳозирда Anthropic 65 миллиард доллар инвестиция жалб қилиб, бозор қийматини 965 миллиард долларга етказди.

Ушбу молиявий муваффақият фонида компания IPO (акцияларни оммавий жойлаштириш) учун махфий ҳужжатларни топширган.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish