Zamin.uz
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони ярим ҳимоячи Родриго Де Паулнинг Мадриднинг Атлетико Мадрид клубидан АҚШнинг Интер Миами жамоасига кўчиб ўтиш борасидаги кутилмаган қарорига муносабат билдирди.
Кўплаб мухлислар ва экспертлар ушбу трансферни футболчининг фаолиятидаги пасайиш сифатида баҳолаган бўлса-да, мураббий ўйинчининг даражаси лигага боғлиқ эмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган мутахассис учун футболчининг қайси чемпионатда тўп суриши эмас, балки майдондаги ҳаракатлари ва жисмоний ҳолати бирламчи аҳамиятга эга.
Лионель Скалони Родриго Де Паулнинг MLSдаги ўйинидан қониқиш ҳосил қилаётганини ва унинг терма жамоадаги ўрни ҳамон мустаҳкам эканини билдириб ўтди.
To‘liq maqolani o‘qing