Павел Дуров Meta ва Релиансе компанияларини Telegram фаолиятига тўсқинлик қилишда айблади

Zamin.uz

Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров Ҳиндистоннинг энг йирик телекоммуникация оператори Релиансе компаниясини глобал миқёсда мессенжер фаолиятини чеклашга уринишда айблади.

Дуровнинг сўзларига кўра, ушбу компания ўзининг техник имкониятларидан фойдаланиб, нафақат Ҳиндистон ҳудудида, балки унинг чегараларидан ташқарида ҳам миллионлаб фойдаланувчилар учун Telegram тармоғига киришни блоклаб қўйган.

Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради. Ушбу ҳолат БГП ҳижаккинг (Бордер Гатевай Протокол — маршрутлаш протоколи ўғирланиши) усули орқали амалга оширилган.

Натижада Telegram фойдаланувчилари, жумладан, Бирлашган Араб Амирликларидаги юз минглаб одамлар мессенжерга уланишда жиддий муаммоларга дуч келишди.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish