Zamin.uz
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонларини қайта топшириш жараёнида Telegram мессенжери 22 июнгача вақтинча блокланди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.
21 июнь куни мамлакат бўйлаб миллионлаб абитуриентлар тиббиёт олийгоҳларига миллий кириш имтиҳони — NEET-UG'ни қайта топширади.
Май ойида ўтказилган имтиҳон натижалари саволлар тарқалиб кетгани ҳақидаги айбловлар сабаб бекор қилинган эди.
Имтиҳонларни ташкил этувчи Миллий имтиҳон агентлиги ушбу қарорни қўллаб-қувватлаб, бу чора “платформадан фирибгарлар томонидан абитуриентларни алдаш мақсадида уюшган тарзда фойдаланилиши”га жавобан қабул қилинганини маълум қилди.
To‘liq maqolani o‘qing