Zamin.uz
Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида озиқ-овқат ва қурилиш маҳсулотлари сотиладиган савдо дўконлари ҳамда омборхонада ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.
Маълум қилинишича, 16 июнь куни соат 18:35 да “Мустақиллик” маҳалласи Амир Темур кўчасида жойлашган “Эл Барака Ул Ҳақ” МЧЖ ҳамда “Лидер Базар” ЯТТга тегишли озиқ-овқат ва қурилиш моллари дўконлари ҳамда омборхона ёнаётгани ҳақида ФВБга хабар келиб тушган.
Хабар асосида воқеа жойига Учқудуқ тумани ФВБ, НКМК АЖ ва “Навоийуран” ДКнинг ёнғин-қутқарув бўлинмаларидан жами 6 та махсус экипаж жалб қилинган.
Қутқарувчилар ҳодиса жойига соат 18:38 да етиб бориб, соат 19:06 да ёнғинни қуршаб олган ва соат 20:05 да тўлиқ бартараф этган.
To‘liq maqolani o‘qing