Навоийда савдо дўконлари ва омборхонада йирик ёнғин чиқди

Навоийда савдо дўконлари ва омборхонада йирик ёнғин чиқди
Қисқача

Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида озиқ-овқат ва қурилиш моллари сотиладиган дўконлар ҳамда омборхонада йирик ёнғин юз берди. Ҳодиса 16 июн куни соат 18:35 да "Мустақиллик" маҳалласи Амир Temuр кўчасида жойлашган "Ел Барака Ул Ҳақ" МЧЖ ва "Лидер Базар" ЯТТга тегишли ҳудудда қайд етилди.

Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида озиқ-овқат ва қурилиш маҳсулотлари сотиладиган савдо дўконлари ҳамда омборхонада ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.

Маълум қилинишича, 16 июнь куни соат 18:35 да “Мустақиллик” маҳалласи Амир Темур кўчасида жойлашган “Эл Барака Ул Ҳақ” МЧЖ ҳамда “Лидер Базар” ЯТТга тегишли озиқ-овқат ва қурилиш моллари дўконлари ҳамда омборхона ёнаётгани ҳақида ФВБга хабар келиб тушган.

Хабар асосида воқеа жойига Учқудуқ тумани ФВБ, НКМК АЖ ва “Навоийуран” ДКнинг ёнғин-қутқарув бўлинмаларидан жами 6 та махсус экипаж жалб қилинган.

Қутқарувчилар ҳодиса жойига соат 18:38 да етиб бориб, соат 19:06 да ёнғинни қуршаб олган ва соат 20:05 да тўлиқ бартараф этган.

Ёнғин оқибатида савдо дўконлари ва қурилиш маҳсулотлари сақланган ҳудуднинг тахминан 300 квадрат метр қисми зарарланган. Шу билан бирга, 2 минг квадрат метр майдон ёнғиндан сақлаб қолинган.

Ҳозирча тан жароҳати олган фуқаролар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар