Zamin.uz
Океан ортининг уч йирик мамлакати — АҚШ, Мексика ва Канада стадионлари мезбонлик қилаётган футбол бўйича ЖЧ-2026 мусобақаси нафақат гранд жамоаларнинг шиддатли кураши, балки дунё футболи учун янги номлар, ёш иқтидорлар ва келажак суперюлдузларини кашф этиб берувчи ўзига хос улуғвор саҳна вазифасини ўтамоқда.
Бутун сайёрамиз аҳлининг диққат марказида бўлиб турган ушбу нуфузли мусобақа старт олиши билан халқаро спорт ОАВлари ва нуфузли таҳлил марказлари қайси ёш футболчилар ушбу глобал форумда порлаши мумкинлигини башорат қила бошлашди.
Хусусан, жаҳон футболи оламида ўз сўзига эга бўлган таниқли инглиз журналисти Том Колломоссе жорий мундиалда ўз иқтидорини тўлиқ намойиш этиб, катта саҳнага чиқиши кутилаётган 32 нафар энг умидли ва ноёб ёш истеъдод эгаларининг махсус рейтингини тузиб чиқди.
Аббосбек Файзуллаев — Жаҳон тан олган ўзбек олмоси!
To‘liq maqolani o‘qing