Ўзбекистон терма жамоаси Колумбияга қарши оқ либосда майдонга тушади

Zamin.uz

Бутун ўзбек халқи ва миллионлаб маҳаллий футбол ишқибозлари йиллар давомида орзиқиб, интизорлик билан кутган тарихий лаҳзаларга атиги бир неча соат вақт қолди!

Эртага Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида илк маротаба Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичидаги дебют учрашувини Жанубий Американинг номдор ва хавфли вакили — Колумбия терма жамоасига қарши ўтказади.

Океан ортидаги ушбу тарихий тўқнашув олдидан бугун халқаро футбол ташкилоти (ФИФА) мутасаддилари, учрашув комиссарлари ҳамда ҳар икки терма жамоанинг расмий вакиллари иштирокида ўйинолди анъанавий ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди.

Мазкур муҳим кенгашда эртанги баҳсни юқори савияда ташкил этиш, регламент қоидаларига қатъий риоя қилиш ва хавфсизлик чоралари каби қатор долзарб масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish