Zamin.uz
Шимолий Америка яшил майдонларида старт олган ЖЧ-2026 мусобақаси илк кунларданоқ футбол оламида кутилмаган натижалар ва ҳақиқий сенсациялар тақдим этишда давом этмоқда.
Ушбу нуфузли мундиалнинг 1-тури доирасида вакилларимизга қарши майдонга тушадиган Жанубий Американинг машҳур грандларидан бири — Колумбия терма жамоаси айни кунларда бўлажак учрашувга жиддий тайёргарлик кўрмоқда.
Узоқ кутилган тарихий баҳс олдидан колумбияликлар бош мураббийи Нестор Лоренсо ва етакчи футболчилар миллий терма жамоамиз шаънига юқори баҳо бериб, мухлислар ва ўз шогирдларини «Оқ бўрилар»ни асло камситмасликка чақиришди.
Лоренсо: «Ўзбекистон тартибли ва қандай ўйнашни биладиган кучли жамоа» Маълумки, Колумбия миллий терма жамоаси 2022 йилги Қатардаги мундиални ўтказиб юборганидан сўнг, бу йилги дунё биринчилигига катта иштиёқ билан қайтишди ва бўлажак баҳсда мутахассислар томонидан яққол фаворит сифатида эътироф этилишмоқда.
To‘liq maqolani o‘qing