Zamin.uz
Пойтахтимизда қизғин давом этаётган Бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми мамлакатимизнинг хорижлик сармоядорлар учун нақадар хавфсиз ва ишончли ҳамкорга айланиб бораётганини яна бир бор намойиш этди.
Анжуманнинг навбатдаги ялпи мажлисида Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев чет эллик ишбилармонларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини қонуний ҳимоя қилиш, юртимизда капитал бозорини тубдан ривожлантиришга қаратилган бир қатор инқилобий ташаббусларни илгари сурди.
Тақдим этилган ислоҳотлар орасида "Тошкент халқаро молия маркази"ни барпо этиш, мутлақо мустақил халқаро тижорат судини ишга тушириш ҳамда сармоядорлар учун махсус имтиёзли ҳуқуқий режимларни татбиқ этиш режалари хорижлик меҳмонлар томонидан юқори баҳоланди.
Тошкентда Англия ҳуқуқи тизими ва хорижлик судьялар иш бошлайди Мамлакат раҳбари ўз нутқида юртимизга сармоя киритаётган ҳар бир инвестор ўзини эркин ва ҳимояланган ҳис қилиши зарурлигини алоҳида таъкидлади.
To‘liq maqolani o‘qing