Эрталаб туришга қийналасизми? Мутахассис сабабини тушунтирди

Zamin.uz

Психолог-тренер, дори-дармонларсиз соғломлаштириш йўналишида фаолият юритувчи “Норбеков маркази” мутахассиси Аҳаджон Қўшоқов “Ўзимизнинг гап” кўрсатувида қизиқарли ва ўйлантирувчи фикрлар билан ўртоқлашди.

Унинг таъкидлашича, инсоннинг уйқу сифати нафақат ётиш вақти ёки давомийлигига, балки тўшак гигиенасига ҳам бевосита боғлиқ.

Мутахассис оддий, аммо кам эътибор бериладиган бир одат — ётишдан олдин чойшабни дазмоллаш ҳақида гапирди. “Синаб кўриш учун ётадиган жойингиздан битта соч толаси олиб, уни пакетга солиб лабораторияда текширтиринг.

Микроскопда бир неча минг баробар катталаштириб кўрилганда, унда кўзга кўринмайдиган, шаффоф рангдаги жуда майда жониворлар — каначалар кўринади”, — дейди у.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish