Эрталаб туришга қийналасизми? Мутахассис сабабини тушунтирди

1 дақиқа ўқиш134
Эрталаб туришга қийналасизми? Мутахассис сабабини тушунтирди

Психолог-тренер, дори-дармонларсиз соғломлаштириш йўналишида фаолият юритувчи “Норбеков маркази” мутахассиси Аҳаджон Қўшоқов “Ўзимизнинг гап” кўрсатувида қизиқарли ва ўйлантирувчи фикрлар билан ўртоқлашди.

Унинг таъкидлашича, инсоннинг уйқу сифати нафақат ётиш вақти ёки давомийлигига, балки тўшак гигиенасига ҳам бевосита боғлиқ. Мутахассис оддий, аммо кам эътибор бериладиган бир одат — ётишдан олдин чойшабни дазмоллаш ҳақида гапирди.

“Синаб кўриш учун ётадиган жойингиздан битта соч толаси олиб, уни пакетга солиб лабораторияда текширтиринг. Микроскопда бир неча минг баробар катталаштириб кўрилганда, унда кўзга кўринмайдиган, шаффоф рангдаги жуда майда жониворлар — каначалар кўринади”, — дейди у.

Қўшоқовнинг айтишича, кўпчилик эрталаб уйғонишда қийналиши, ҳатто узоқ ухласа ҳам чарчоқни ҳис қилиши айнан шу омил билан боғлиқ бўлиши мумкин.

“Бу каначалар қон сўрмайди, аммо инсон энергиясига салбий таъсир кўрсатади. Шунинг учун ётишдан олдин чойшабни оддий ёки буғли дазмолда дазмоллаб ётиш фойдали бўлади”, — дея тавсия берди мутахассис.

Унинг фикрича, бу оддий одатни жорий этиш орқали уйқу сифати яхшиланиб, инсон ўзини янада тетик ва қувватга тўла ҳис қилиши мумкин.

Мазкур тавсиялар ижтимоий тармоқларда ҳам қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?