Колосков Ўзбекистоннинг плей-офф босқичига чиқишига катта умид билдирди

Zamin.uz

Шимолий Америка қитъасининг уч йирик давлати — АҚШ, Канада ва Мексика яшил майдонлари мезбонлик қилаётган футбол бўйича ЖЧ-2026 мусобақаси бутун сайёрамизда ҳақиқий футбол байрами шукуҳини тақдим этмоқда.

Тарихда илк маротаба 48 та энг кучли миллий терма жамоа иштирокида ўтаётган ушбу оламшумул мундиалда тарихий дебютини амалга ошираётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси "K" гуруҳидан жой олган бўлиб, плей-офф йўлланмаси учун Колумбия, Португалия ҳамда Конго Демократик Республикаси вакилларига қарши чин манода ҳаёт-мамот жангларида майдонга тушади.

Эртага старт оладиган Колумбияга қарши дастлабки ўта муҳим баҳс олдидан халқаро майдондаги таниқли ва тажрибали мутахассислар вакилларимизнинг имкониятлари хусусида ўзларининг илиқ ва салмоқли фикрларини билдиришда давом этмоқдалар.

Колосков: «Ўзбекистонда кучли футбол мактаби ва бой анъаналар мавжуд» Россия футбол иттифоқининг фахрий президенти, халқаро футбол оламида катта обрў-эътиборга эга бўлган эксперт Вячеслав Колосков миллий терма жамоамизнинг ушбу нуфузли мусобақадаги иштироки ва салоҳияти ҳақида тўхталар экан, юртимиз футболига жуда юқори баҳо берди.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish