Zamin.uz
Туркияда 63 ёшли ўзбекистонлик аёл Динара Аля Урқосимовани ўлдириб, уни «стреч»га ўраб қўйган туркиялик маъшуқ Метин Капусуз оғирлаштирилган умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Бу ҳақда Туркия оммавий ахборот воситалари хабар берди. Маълум қилинишича, даҳшатли жиноят 2025 йил 21 июнь куни Чаноққалъа вилоятининг Эсенлер маҳалласида содир бўлган.
Марҳумадан уч кун давомида хабар ололмаган яқинлари полицияга мурожаат қилган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари унинг яшаш манзилига етиб борганида, уй эшигини марҳуманинг севгилиси бўлган 48 ёшли Метин Капусуз очган.
To‘liq maqolani o‘qing