Стречга ўралган ўзбекистонлик аёл ишида нуқта қўйилди: қотил умрбод қамалди

Туркияда 63 ёшли ўзбекистонлик аёл Динара Аля Урқосимовани ўлдириб, уни «стреч»га ўраб қўйган туркиялик маъшуқ Метин Капусуз оғирлаштирилган умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда Туркия оммавий ахборот воситалари хабар берди.
Маълум қилинишича, даҳшатли жиноят 2025 йил 21 июнь куни Чаноққалъа вилоятининг Эсенлер маҳалласида содир бўлган. Марҳумадан уч кун давомида хабар ололмаган яқинлари полицияга мурожаат қилган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари унинг яшаш манзилига етиб борганида, уй эшигини марҳуманинг севгилиси бўлган 48 ёшли Метин Капусуз очган. Текширув вақтида гумонланувчи қулфлаб қўйган массаж хонасидан Динара Аля Урқосимованинг жонсиз танаси топилган. Шундан сўнг у воқеа жойида қўлга олиниб, ҳибсга олинган.
Тергов якунига кўра, айбланувчига нисбатан «аёл кишини қасддан ўлдириш» моддаси бўйича айблов қўйилган. 2026 йил 12 июнь куни бўлиб ўтган суд мажлисида Метин Капусуз ўз айбини рад этган.
У ҳимоя нутқида: «Мен уни ўлдирмадим. Фақат ўлганидан кейин ўраб қўйдим ва телефонимдаги маълумотларни ўчириб ташладим», дея баёнот берган.
Бироқ суд ҳайъати иш материаллари ва далилларни ўрганиб чиқиб, унинг айби тўлиқ исботланган, деган хулосага келди ва ҳеч қандай енгиллаштирувчи ҳолат қўлламасдан, оғирлаштирилган умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.






























Изоҳлар 0
…