Шавкат Мирзиёев Бешинчи ТХИФ-2026 нинг ялпи мажлисида нутқ сўзлади

Zamin.uz

17 июнь куни Тошкент шаҳрида «Инвестициявий барқарорлик: янги марралар ва янги шериклик» мавзусида Бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

Анжуманда Албания Президенти Байрам Бегай, Россия Ҳукумати Раиси Михаил Мишустин, Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳукуматлари раҳбарлари, Янги тараққиёт банки раҳбари Дилма Русеф ҳамда 100 дан ортиқ мамлакатдан 10 мингдан зиёд делегат иштирок этди.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида Ўзбекистоннинг инвесторлар учун ҳамиша очиқлигини, миллий иқтисодиёт ҳажми жорий йилда 180 миллиард доллардан ошиши кутилаётганини ва халқаро захиралар 70 миллиард доллардан ўтганини таъкидлади.

Сўнгги беш йилнинг ўзида мамлакатга 123 миллиард доллар хорижий сармоя жалб қилинди.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish