Zamin.uz
2019 йил сентябрь ойида олти фарзанди билан уйда ёлғиз қолган аёл ҳаётининг энг оғир синовига дуч келди. Бир неча дақиқа ичида уйи кучли ёнғин ичида қолди. У хавфсиз жойга чиқиб кетиши мумкин эди.
Аммо она фарзандларини ташлаб кетмади. Қалин тутун ва олов орасига қайта-қайта кириб, ҳар сафар бир боласини олиб чиқди. Бу жасорат унга жуда қимматга тушди.
Аёл танасининг катта қисмидан куйиш жароҳатлари олиб, узоқ вақт шифохонада даволанди.
Аммо у ҳушига келганида ўз аҳволи ҳақида эмас, биринчи бўлиб фарзандларини сўради: “Фарзандларим тирикми?” У барча болаларини қутқариб қолди.
To‘liq maqolani o‘qing