Zamin.uz
Дунё сиёсат саҳнасида кутилмаган ва ниҳоятда жиддий геосиёсий бурилишлар кузатилмоқда.
АҚШ Президенти Дональд Трамп Яқин Шарқдаги инқирозли вазият, хусусан, Исроил Мудофаа кучлари томонидан Ливан пойтахти Байрут шаҳрига берилаётган шиддатли ҳаво зарбаларидан ўзининг жиддий норозилигини очиқ-ойдин билдирди.
Оқ уй раҳбарининг фикрига кўра, Расмий Тель-Авив «Ҳизбуллоҳ» ҳаракатига қарши ҳарбий ҳаракатларни «ҳаддан ташқари узоқ вақт»дан бери давом эттириб келмоқда ва бу жараёнда оддий аҳолининг ҳалок бўлишига бепарво қараб бўлмайди.
«Ҳар сафар битта одамни деб бутун бошли бинони вайрон қилиш шарт эмас!» Францияда бўлиб ўтган «Катта еттилик» (G7) нуфузли халқаро саммити доирасида чиқиш қилган Дональд Трамп Исроилнинг ҳарбий тактикасини очиқчасига танқид остига олди.
To‘liq maqolani o‘qing