Улуғбек Раҳматуллаев Озодбек Назарбеков ҳақида кутилмаган воқеани очиқлади

Zamin.uz

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев мухлислари билан самимий суҳбатда ҳаётининг турли жабҳалари ҳақида қизиқарли ва таъсирли хотиралари билан ўртоқлашди.

Хонанда санъатдаги ҳақиқий дўсти, ота-онасига бўлган муносабати, вилоятлардаги тўйларга қандай тайёргарлик кўриши ҳамда маданият вазири Озодбек Назарбеков билан боғлиқ унутилмас воқеани эслаб ўтди.

«Ўзини ижрочи эмас, ижодкор деб билади» Улуғбек Раҳматуллаев ўзини оддий ижрочи эмас, балки ижодкор сифатида кўришини таъкидлади. Унинг фикрича, ижрочи — тайёр маҳсулотни олиб, уни ижро этадиган инсон.

Ижодкор эса асарни яратиш жараёнининг ҳар бир босқичида иштирок этади. Хонанданинг айтишича, у ҳар бир қўшиқ устида узоқ вақт бош қотиради, таҳлил қилади ва ҳар бир деталга алоҳида эътибор қаратади.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish