Месси Жаҳон чемпионати илк ўйинидаёқ майдондан четлатилиши керакмиди?

Zamin.uz

Дунё бўйлаб миллионлаб футбол ишқибозлари интизорлик билан кутган Жаҳон чемпионати баҳслари старт олиши билан илк кунларданоқ шов-шувли ва қайноқ муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Хусусан, «Мундиал»нинг гуруҳ босқичи 1-тури доирасида бўлиб ўтган Аргентина ва Жазоир миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашув (3:0) нафақат йирик ҳисоб, балки баҳсли ҳакамлик қарори билан ҳам кўпчиликнинг диққат марказига тушди.

Венесуэлалик машҳур собиқ ҳужумчи, ҳозирда таниқли эксперт Алехандро Моренонинг фикрига кўра, аргентиналиклар сардори ва афсонавий юлдуз Лионель Месси учрашувнинг биринчи бўлимидаёқ қўполлиги учун тўғридан-тўғри майдондан қувилиши лозим эди.

Ҳакам Марчиняк ва VAR нима учун жим қолди? Шов-шувга сабаб бўлган баҳсли вазият ўйиннинг дастлабки бўлимида содир бўлди.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish