Тошкентда Халқаро ёга кунига бағишланган фестивал ўтказилади

Zamin.uz

21 июн куни Тошкент шаҳридаги Централ Парк боғида Халқаро ёга кунига бағишланган йирик фестивал бўлиб ўтади.

Тадбир турли ёшдаги иштирокчилар учун мўлжалланган бўлиб, унда ёга билан янги шуғулланувчилар ҳам, тажрибали қатнашчилар ҳам иштирок этиши мумкин.

Фестивал дастуридан махсус меҳмон — ўқитувчи ва файласуф Анна Весна иштирокида анъанавий хата-ёга машғулоти ўрин олган.

Шунингдек, иштирокчилар учун умумий ёга-протоколи машғулотлари, очиқ ҳавода медитация ва болалар учун махсус ёга дастурлари ташкил этилади.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish