Zamin.uz
Германиянинг Porsche компанияси ўзининг машҳур Taycan электромобили учун муҳим янгиланишларни эълон қилди.
Энг эътиборли ўзгаришлардан бири — автомобилга Hyundai Ioniq 5 Н моделидан илҳомланган виртуал узатмалар қутиси тизимининг жорий этилишидир.
Э-Шифт деб номланган ушбу технология ҳайдовчига худди ички ёнув двигателли спорткарни бошқараётганлик ҳиссини беришга қаратилган. Бу ҳақда Autocar.co.uk хабар беради.
Э-Шифт тизими саккиз босқичли кетма-кет (секвентал) узатмалар қутиси ишини симуляция қилади. Тизим ёқилганда рақамли асбоблар панелида айланишлар ҳисоблагичи (тахометр) пайдо бўлади.
To‘liq maqolani o‘qing