Жамол Селлами Австриядан учралган мағлубият сабабларини очиқлаб берди

Zamin.uz

Жаҳон чемпионати финал босқичининг старт олиши футбол оламига нафақат ёрқин ўйинлар, балки кутилмаган шиддатли баҳсларни ҳам тақдим этмоқда.

Хусусан, «Мундиал»нинг 1-тури доирасида бўлиб ўтган Иордания ва Австрия миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашув (1:3) Европа грандининг ғалабаси билан якунланган бўлса-да, майдондаги кураш мухлисларда катта таассурот қолдирди.

Гарчи Осиё қитъаси вакиллари йирик мусобақани мағлубият билан бошлашган бўлса-да, Иордания миллий терма жамоасининг бош мураббийи Жамол Селлами матбуот анжуманида шогирдларининг ҳаракатига юқори баҳо берди ва бой берилган баҳснинг асл сабабларига тўхталиб ўтди.

«Йигитларнинг кўрсатган жасоратидан фахрланаман» Тажрибали мутахассис ўйиндан сўнг ташкил этилган расмий матбуот анжуманида таблодаги ҳисоб майдондаги асл манзарани акс эттирмаганини ва жамоаси кўрсатган мазмунли ўйиндан боши кўкка етганини яширмади: «Менинг фикримча, қайд этилган якуний натижа иорданиялик футболчилар томонидан майдонда бажарилган улкан ва машаққатли меҳнатни тўлиқ ифодалаб бера олмайди.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish